Суперлига. "Андижон" "Навбаҳор"ни сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига мағлубиятга учратди
Ўзбекистон Суперлигаси 19-туридан ўрин олган "Андижон" - "Навбаҳор" баҳси якунланди. Унда майдон эгалари 2:1 ҳисобида зафар қучди.
Меҳмонларнинг ягона голини Аброр Исмоилов киритди. Мезбонларнинг икки голига Илҳом Алижонов ва Суҳроб Бердиев муаллифлик қилди.
Шу тариқа, "Навбаҳор" 34 очко билан 3-ўринда қолди. 28 очкоси бор "бургутлар" 6-поғонадан жой эгаллаган.
Фикрлар