Суперлига. "Андижон" ўз майдонидаги иккинчи ўйинда ҳам нурсиз дуранг ўйнади
Ўзбекистон Суперлигаси 15-туридан ўрин олган "Андижон" - "Сурхон" баҳси якунланди. Унда томонлар 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.
Жамоалар бир қанча вазиятларга эга бўлди. Бироқ беллашувда ҳисоб очилмади. Қайд этиш лозим, 26-дақиқада термизликлар вакили Беҳруз Шайдулов қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этди.
Шу тариқа, "Андижон" 21 очко билан 7-ўринда қолди. 23 очкоси бор "учар тулпорлар" 5-поғонадан жой эгаллаган.
Фикрлар