Суперлига. "Андижон"га қарши ўйинни "Олимпик" футболчиси ўтказиб юборади. Сабаби...
"Андижон"га қарши бугунги ўйин олдидан "Олимпик"да битта йўқотиш бор. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Бугун Ўзбекистон Суперлигаси 17-тури доирасида "олимпиячилар" "Андижон" меҳмони бўлишидан хабарингиз бор. Бугунги баҳс олдидан жамоада битта йўқотиш бор.
11 август куни ОКМК қарши кечган Суперлига 16-тур ўйинида ҳужумчи Асадбек Жўрабоев 61-дақиқада захирадан майдонга тушган ва беллашув охирларида жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этганди. Шу сабаб "Олимпик" ОКМК билан ўйинни 10 киши бўлиб якунлаб қўйганди.
Олмалиқда олган жароҳати сабаб Асадбек бугунги учрашувни ўтказиб юборади. Ҳужумчи кеча жамоа билан бирга Андижонга келди ва расмий машғулотда жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Артём Давлетов назоратида индивидуал тарзда шуғулланди.
"Жўрабоев айни пайтда реабилитация жараёнини ўтамоқда. Ҳужумчимизни тез орада яна умумий гуруҳ машғулотларида кўришга умид қилиб қоламиз", - дейилади хабарда.
Фикрлар