Суперлига асосчилари УЕФАнинг оғзини қандай ёпиш мумкинлигини билади
Европа Суперлигаси учун янги молиявий шартлар маълум бўлди. Бу ҳақда Financial Times нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, Суперлига ташкилотчилари ушбу мусобақада иштирок эта олмайдиган жамоаларга йилига 400 млн евро миқдорида пул бермоқчи. Суперлига асосчилари бундай катта миқдордаги пул бериш орқали футбол мутасаддиларини ўз лойиҳалари билан курашишдан воз кечишга мажбур қилишмоқчи.
Таққослаш учун, Чемпионлар лигасига чиқа олмаган клубларга УЕФА ҳар йили 140 млн евро ажратади. Бу эса Суперлига тарафдорлари ваъда қилаётгандан 3 баробар кам деганидир.
Айни дамда Флорентино Перес бошчилигидаги Суперлига асосчилари ҳамда УЕФА ўртасида катта можаро юзага келган. Бу “уруш”да ким ғолиб бўлишини тез орада билиб оламиз.
Фикрлар