Суперлига. Бир киши кам бўлиб ўйнаган ОКМК мағлубиятга учради

Ўзбекистон Суперлигаси 6-туридан ўрин олган "Металлург" - ОКМК учрашуви бўлиб ўтди. Унда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Бекободликлар таркибида голларга Иброҳим Ибрагимов ҳамда Шаҳзод Неъматжонов муаллифлик қилди. 22-дақиқада меҳмонлар футболчиси Санжар Турсунов қизил карточка олиб майдондан четлаштирилди. 

Шу тариқа, "Металлург" очколари сонини 7 тага етказиб олди. ОКМК ҳисобидаги 10 очко ўзгаришсиз қолди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!