Суперлига биринчи кунданоқ иштирокчи клубларга фойда келтира бошлади

Европанинг топ клублари ўйнайдиган Суперлига ташкил этилгани тўғрисидаги ахборот қимматли қоғозлар бозорини эътиборсиз қолдирмади.

London Evening Standard нашри тарқатган хабарга қараганда, фонд биржасидаги трейдерларнинг ушбу мусобақага муносабати ижобий бўлди. Масалан, турнир ташкилотчиларидан ҳисобланган “Манчестер Юнайтед” ва “Ювентус” акциялари нархларида ўсиш кузатилди.

"Кекса синьора" нинг акциялари 18 фоизга (216 миллион доллар) ўсди ва инглиз грандининг акциялари 11 фоизга (289 миллион) юқори нархда сотилди ва сотиб олинди.

Янги ташкил этилган Суперлигада Европанинг 20 та гранд клуби иштирок этади. Мусобақа жорий йилнинг августида старт олиши айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!