Бугун Суперлига 24-туридан ўрин олган икки учрашув бўлиб ўтади. 
Уларнинг бирида "Пахтакор" Тошкентда "Насаф"ни қабул қилади. Ўйин 18:15да старт олади. Бугунги баҳснинг аҳамияти жуда катта. Агар "бугун "шерлар" ғалабага эришган тақдирда 16-бор чемпионликни қўлга киритишади. Меҳмонлар Тошкентда зафар қучадиган бўлса, "Пахтакор" билан орадаги фарқ бир очко қолади. 

photo_2023-11-03_08-42-25

Беллашувлар тарихига назар ташлайдиган бўлсак, чемпионат доирасида жамоалар жами 53 марта ўзаро баҳс олиб боришган. Уларнинг 30тасида "Пахтакор" зафар қучган бўлса, 12 беллашувда дуранг натижа қайд этилган. Қаршиликлар эса 11 ўйинда ғалаба қозонишган. Рақиб дарвозасини 78 бор ишғол қилган пойтахтликлар дарвозасидан 47 гол ўтказиб юборган.

Яна бир ўйин Фарғонада бўлиб ўтади. Унда "Нефтчи" "Олимпик"ни меҳмон қилади. Бу беллашув ҳам 18:15да старт олади.

"Нефтчи" футбол клуби миллий чемпионатимиз доирасида "Олимпик"  жамоаси билан Про лигада 4 марта ва Суперлигада 3 марта  ўзаро тўқнаш келишган.Буларнинг 2 тасида "Олимпик" ғалаба қозонган, 4 та учрашувда муроса кўчаси танланган ва фақат битта баҳсда фарғоналиклар устун келишган.Тўплар нисбати 4:8 тошкентликлар фойдасига.

омти

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!