Суперлига. Бугун Наманган ва Самарқандда ўйинлар бор!

Бугун Суперлига 20-тур учрашувлари давом эттирилади. Тур доирасида икки баҳс бўлиши режалаштирилган.

Дастлабки ўйин Наманганда бўлиб ўтади. Унда "Навбаҳор" ўз уйида "Сўғдиёна"ни қабул қилади ва старт ҳуштаги 18:30да чалинади. 

Яна бир беллашув Самарқандда "Динамо" ва "Сурхон" ўртасида бўлиб ўтади ва бу учрашув ҳам 18:30да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Улаш Исломов Адашевич
26/09/2024 15:47
Динамо уйда хавотирга солади. Асабларни таранглаштириб юборади. Нима бўлганда ҳам уларга омад тилаб қоламиз.