Суперлига. Бугун сўнгги тур бошланади ва муҳим учрашувлар бўлиб ўтади!

  • 29 Nov 00:29
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Бугун Суперлиганинг сўнгги 30-тури старт олади. 
 
Кун давомида тур доирасидаги илк 3 учрашув бўлиб ўтиши режалаштирилган. "Насаф" ўз майдонида Самарқанднинг "Динамо" клубини қабул қилади. Камолиддин Тожиев бошчилигидаги "Пахтакор" клуби эса Наманганда "Навбаҳор" меҳмони бўлади. Шунингдек, "Қизилқум" ҳам ўз уйида "Шўртан"ни қабул қилади. Барча беллашув соат 15:00’да старт олади. 
 
Эслатиб ўтамиз, иккинчи ва учинчи ўрин соҳибларининг номи бугун аниқланади. "Пахтакор", "Насаф" ва "Динамо" ушбу ўринлар учун куч синашади. 
 
Маълумот ўрнида, тур доирасидаги сўнгги 7 та тўқнашув эса эртага бўлиб ўтади. Мазкур беллашувлар ҳам соат 15:00’да бошланади.

Tecno

Comments

You must be logged in to commet!