Суперлига. Бугун турнинг икки марказий учрашуви бўлиб ўтади!

Бугун Суперлиганинг 3-тури ҳам старт олади ва 3 та учрашув бўлиб ўтиши режалаштирилган. 

Дастлаб, мухлислар Водий дербиси гувоҳи бўлишади. Исломбек Исмоилов бошқарувидаги "Нефтчи" ўз майдонида "Андижон"ни қабул қилади. 

Ўтган турда "бургутлар"ни мағлуб этган "Қизилқум" бу гал сафарда "Машъал" билан куч синашади. 

Турнинг яна бир марказий баҳси эса Тошкентда "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади. Камолиддин Тожиев бошчилигидаги "шерлар" ўз уйида Тимур Кападзенинг "Навбаҳор"ини қабул қилади. 
 
Эслатиб ўтамиз, беллашувлар эса 19:00, 19:45 ҳамда 20:00’ларда бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!