Суперлига. Бугунги учрашувдан сўнг турнир жадвали билан танишинг!

Суперлига 21-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - ОКМК баҳси бўлиб ўтди. Беллашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан яунланди. 

11-дақиқада Рубен Санчес ҳисобни очган бўлса, 87-дақиқада Ислом Тўхтахўжаев ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Дарвозалар бошқа ишғол қилинмади.
 
Шу тариқа, навбатдаги тур ҳам ўз якунига етди. Ушбу натижадан кўпроқ "Насаф" ютди. ОКМК ва "аждарлар" орасидаги масофа 7 очкога етди.  "Бўрилар" эса бир очко эвазига "Пахтакор"ни қувиб ўтди. Қуйида турнир жадвали билан танишинг.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!