
Суперлига. "Бунёдкор" Самарқандда "Динамо"ни мағлуб этди
Самарқандда кечган учрашувда "қалдирғочлар" 2:1 ҳисобида рақибдан устун келишди. 29-дақиқада Миржаҳон Мираҳмадов дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди ва ҳисобни очди. 64-дақиқада захирадан майдонга тушган Санжар Баратов мувозанатни тиклади.
Беллашув сўнггида эса Хуршид Ғиёсов пенальтини аниқ амалга ошириб, тошкентликларга 3 очко келтирди.
Фикрлар