Суперлига. "Бунёдкор" Самарқанддан 3 очко билан ортга қайтди
Ўзбекистон Суперлигаси 17-тури доирасидаги "Динамо" - "Бунёдкор" учрашуви якунига етди. Қизиқарли ва курашларга бой тарзда ўтган беллашувда "қалдирғочлар" иродали ғалабани қўлга киритиди.
Ўйиндаги ҳисоб самарқандликлар томонидан очилди. 25-дақиқада Шоҳруҳ Абдираҳмонов тошкентликлар дарвозасига гол уриб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бироқ 57 ва 64-дақиқаларда "Бунёдкор" футболчилари Побулич ва Исмоналиев гол уриб, жамоасига муҳим 3 очкони тақдим этди.
Фикрлар