Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Навбаҳор" қийинчилик билан "Сурхон"ни мағлуб этди
Суперлига 23-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Навбаҳор" баҳси бўлиб ўтди ва наманганликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашув тезкор гол билан бошланди. 2-дақиқада Асадбек Собиржоновнинг узатмасидан сўнг Дониёр Абдуманнопов ҳисобни очди. Биринчи бўлим шу тарзда якунланди.
Иккинчи бўлимни фаол бошлаган "учар тулпорлар" 58-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Ён чизиқдкан жарима майдонига отилган тўпни Суннатуллоҳ Ҳамиджонов "лочинлар" дарвозасига жойлаб қўйди.
Беллашувнинг 82-дақиқасида Жамшид Искандеровнинг супер узамтмасидан сўнг Остон Урунов гол уриб жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ўйин охирида Темур Тўхтасинов "Навбаҳор" дарвазасига пенальти белгилади, бироқ Ўткир Юсупов Нимьелининг зарбасини қайтарди.
Шу тариқа, Бабаян шогирдлари сафардан 3 очко билан қайтадиган бўлди.
Фикрлар