Суперлига: Давом этаётган яхши анъаналар ва барбод бўлган рекордлар (Видео)
Ads

“Пахтакор” – “Локомотив” ўйини билан Суперлигада 1-тур ўйинлари якунланди. SPORTS.uz сайтида бериб борилаётган ўзбек футболи таҳлили ва статистикаси муаллифи Бахтиёр Ширинов илк турнинг рақамлари, қизиқарли фактларини тақдим этди.

Суперлига: Дуранглар занжири, Кимда қанча? Барҳам топган нохуш анъаналар ҳақида

Суперлига: Яхши старт ола олмаётган АГМК ва “Динамо” ҳамда “Сурхон”нинг антирекорди ҳақида

Қуйида дастлабки турнинг ўзига хос натижалари билан таништириб ўтамиз.

Давом этаётган яхши анъаналар

Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси илк турда мағлубиятсиз сериясини давом эттирди. “Шерлар” охирги марта 2010 йил сафарда “Бунёдкор”га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишган. Шундан кейин фақат бир марта 2015 йил “Олмалиқ” билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган. Қолган барча учрашувларда зафар қучган.

  1. “Бунёдкор” – “Пахтакор” 2:1
  2. “Пахтакор” – “Қизилқум” 2:0
  3. “Бухоро” – “Пахтакор” 0:1
  4. “Пахтакор” – “Навбаҳор” 2:0
  5. “Андижон” – “Пахтакор” 0:1
  6. “Пахтакор” – “Олмалиқ” 1:1
  7. “Пахтакор” – “Андижон” 2:1
  8. “Пахтакор” – “Қизилқум” 3:1
  9. “Пахтакор” – “Сўғдиёна” 2:0
  10. “Пахтакор” – “Локомотив” 3:1

Қаршининг “Насаф” жамоаси эса 1-тур бўйича мағлубиятсиз сериясини давом эттирди. Жамоа охирги марта 2007 йил илк турда имкониятни бой берган. Фарғонада бўлиб ўтган баҳсда “Нефтчи” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Шундан бери “аждарлар” мавсум дебютини қаерда ўтказишидан қатъий назар мағлуб бўлмай келишмоқда.

  1. “Нефтчи” – “Насаф” 2:1
  2. “Насаф” – “Динамо” 1:0
  3. “Насаф” – “Шўртан” 4:2
  4. “Насаф” – “Шўртан” 0:0
  5. “Насаф” – “Андижон” 2:0
  6. “Динамо” – “Насаф” 0:2
  7. “Насаф” – “Олмалиқ” 2:2
  8. “Насаф” – “Динамо” 1:0
  9. “Насаф” – “Андижон” 3:1
  10. “Насаф” – “Шўртан” 2:1
  11. “Қўқон-1912” – “Насаф” 1:2
  12. “Нефтчи” – “Насаф” 0:0
  13. “Динамо” – “Насаф” 1:1

Барбод бўлган рекордлар

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси бу йил 13-марта элитада иштирок этмоқда. Жамоа 2007 йилдан буён олий лиганинг мунтазам қатнашчиси. Бу йил жамоанинг катта рекорди Жиззахда “Бунёдкор”нинг собиқ бош мураббийи бошчилигидаги “Сўғдиёна” томонидан тўхтатилди. “Қалдирғочлар” кетма-кет 12 мавсум илк турни мағлубиятсиз ўтказишди. Шундан 11 таси кетма-кет ғалабадан иборат. Жамоа анъанаси ўтган йил бироз пасайганди. Жамоа дастлабки беллашувни ўз майдонида АГМКга қарши бошлаб 1:1 дуранг қайд этганди. Бу гал эса рекорд бузилди.

  1. “Вобкент” – “Бунёдкор” 0:1
  2. “Бунёдкор” – “Навбаҳор” 1:0
  3. “Динамо” – “Бунёдкор” 0:1
  4. “Бунёдкор” – “Пахтакор” 2:1
  5. “Машъал” – “Бунёдкор” 0:2
  6. “Бунёдкор” – “Машъал” 1:0
  7. “Бунёдкор” – “Сўғдиёна” 5:0
  8. “Бунёдкор” – “Қизилқум” 2:1
  9. “Бунёдкор” – “Бухоро” 2:0
  10. “Бунёдкор” – “Нефтчи” 2:0
  11. “Бунёдкор” – “Сўғдиёна” 1:0
  12. “Бунёдкор” – АГМК 1:1
  13. “Сўғдиёна” - “Бунёдкор” 2:1

Пойтахтнинг яна бир жамоаси “Локомотив” ҳам илк турда ўзига хос рекорд қайд этиб келаётган эди. Уларнинг ҳам бу яхши анъанасига “Пахтакор” чек қўйди.

“Темирйўлчилар” охирги марта мавсум дебютини 2012 йил сафарда “Шўртан”га қарши баҳсни мағлубият билан ўтказишганди. 6 йиллик рекорд 16 март куни тўхтатилди.

  1. “Шўртан” – “Локомотив” 2:1
  2. “Локомотив” – “Бухоро” 5:1
  3. “Навбаҳор” – “Локомотив” 0:1
  4. “Металлург” – “Локомотив” 0:0
  5. “Навбаҳор” – “Локомотив” 2:3
  6. “Машъал” – “Локомотив” 0:1
  7. “Қизилқум” – “Локомотив” 0:3
  8. “Пахтакор” – “Локомотив” 3:1

Минбар

Барча блоглар