Суперлига дебютанти "Металлург"га қарши ўйнайди

Тошкент шаҳрида Суперлига янги мавсумига тайёргарлик олиб бораётган "Турон" клуби режага асосан бир қатор клублар билан назорат учрашувларини ўтказмоқда. Хусусан, Исломбек Исмоилов бош мураббийлигидаги жамоанинг навбатдаги спарринг рақиби Бекободнинг "Металлург" клуби бўлади.

Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, ушбу баҳс эртага соат 12:00 да "Жар" спорт мажмуаси ўйингоҳида бошланади. Илгарироқ яйпанликлар АГМК жамоаси билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!