Суперлига дебютанти ўз сафига легионер қўшиб олди. Таркибга яна бошқа хорижлик футболчилар келиши кутилмоқда

Хабарингиз бор, янги мавсумдан "Турон" жамоаси Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этади. Айни кунларда Исломбек Исмоилов бошчилигидаги клуб мураббийлар штаби таркибни янада кучайтириш, жамоанинг ҳар бир чизиғида соғлом рақобатни юзага келтириш мақсадида бир қатор футболчиларни жалб этиш бўйича изланиш олиб бормоқда. Хусусан, тез кунларда жамоа қишки ўқув-машғулот йиғинига Сербия ва Латвия давлатларидан футболчилар келиб қўшилиши кутилмоқда. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Бундан ташқари, клуб мамлакатимиздаги фаолияти билан кўпчилик футбол мухлисларига таниш бўлган россиялик посбон Евгений Черемисин билан ҳам келишувга эришган. Шунингдек, жамоанинг қишки ўқув- машғулот йиғинларида Суперлига клубларида ўйнаб келган бир қатор тажрибали футболчилар ҳам иштирок этадилар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!