Суперлига гранди Балотеллига шартнома таклиф қилмоқда

Туркиянинг "Галатасарой" клуби "Брешия" форварди Марио Балотеллига жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда италиялик журналист Никола Скира хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага кўра, Суперлига гранди 29 ёшли италиялик футболчига “2+1” кўринишида шартнома таклиф қилмоқда. Балотелли ҳам яна Италия терма жамоасига қайтиши учун нисбатан кучлироқ жамоада тўп суриш истагида.

Балотелли жорий мавсум “Брешия” сафида 19 та ўйинда майдонга тушди ва 5 та гол уришга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!