Суперлига ҳакамлари тест-синовлари топширишмоқда
Ads

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан юртимиздаги ҳакамлар савиясини ошириш ва футбол учрашувларида сифатли ҳакамликни таъминлаш учун бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Жумладан, бугун Суперлигада иштирок этаётган бош ҳакам ва ҳакамлар ёрдамчилари Енгил атлетика федерацияга қарашли югуриш йўлакчасида жисмоний тайёргарлик бўйича тест-синовлари топширишди.

Тест-синовларини ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси бошлиғи Маъмур Саидқосимов ва бошқарма мутахассислари Бахтиёр Намозов ҳамда Бобур Ҳайдаровлар олишди.

Бугун куннинг иккинчи ярмида ҳакамлар Дукентда назарий билимлар бўйича имтиҳонлар топширишади. Назарий ва амалий машғулотлар 30 июнга қадар давом этади.