Суперлига. Иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Сурхон" "Турон" устидан ғалаба қозонди
Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Турон" баҳси ўз ниҳоясига етди. Учрашувда урилган ягона гол ўйин тақдирини ҳал қилди.
Тенг курашлар остида кечаётган ўйиннинг 43-дақиасида ҳисоб очилди. "Турон" ҳимоячилари бир-бирларига тўпни узатишда хатога йўл қўйди. Нимели бу имкониятдан фойдаланиб, тўпни эгаллаб олди ва дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетди ва ҳисобни очди.
Иккинчи бўлимнинг 78-дақиқасида "Турон" жамоаси сардори "Хуршид Мухторов Суннатуллоҳ Ҳамиджоновга нисбатан қоидани бузди ва ҳакам томонидан қизил карточка кўрсатилди. Бироз ўтиб Суннатуллоҳ Хамиджонов иккинчи сариқ карточка олиб майдондан четлатилди.
Шу тариқа, термизликлар 3 очкони қўлга киритди.
Фикрлар