Суперлига клублари кўз тикаётган - Эхсони Паншанбе "Зоб Ахан" билан шартномасини бекор қилди!
Тожикистонлик иқтидорли ярим ҳимоячи Эхсони Паншанбе тўғрисида охирги пайтларда турли янгиликлар янграй бошлади. Айниқса, унга Ўзбекистон клубларидан жиддий қизиқишлар бўлаётгани хусусида маълумотлар бор.
Паншанбе шу йилнинг ёзида “Навбаҳор”ни тарк этиб, Эроннинг “Зоб Ахан” клубига кўчиб ўтганди. Sports.uz журналисти Шуҳратбек Жўраевнинг аниқлашича, Эхсонининг “Зоб Ахан” билан амалдаги шартномаси икки томонлама келишувга кўра, бекор қилинди. Ярим ҳимоячининг эронликлар билан яна 5 ойлик шартномаси қолганди. Энди эса тожикистонлик футболчи эркин агентга айланди.
Юқорида айтиб ўтганимиздек, ушбу легионерга Суперлигамиз клубларидан аниқ таклифлар бор. Паншанбе яна Ўзбекистонга қайтадими ёки бошқа чемпионатга йўл оладими? Тез орада барчасига ойдинлик киритилади.
Фикрлар