Ўзбекистон Суперлигасининг 2019 йилги мавсумида қатнашган 14 та клуб ўз мухлисларини кириб келаётган янги йил байрами билан табриклашди.

Жамоалар ўзларининг телеграм расмий саҳифаларида байрам билан қандай қутлаганларини кўришингиз мумкин!

"Пахтакор":

photo_2019-12-31_07-37-19

 

 

"Локомотив": "Локомотив" Профессионал футбол клуби барча юртдошларимизни кириб келаётган янги 2020 йил байрами билан табриклайди.

Янги йилда барча хайрли ишларингизда омад ёр бўлсин.
Қалбингиздан қувонч, дастурхонингиздан қут-барака ва оилангиздан шоду-ҳуррамлик асло аримасин.

Ҳурмат билан, "Локомотив" ПФК

photo_2019-12-31_11-23-20

 

 

"Бунёдкор": "Бунёдкор" футбол клуби барчангизни Янги йил билан табриклайди!

photo_2019-12-31_12-07-34

 

 

"Сўғдиёна": "Сўғдиёна" ПФК Янги йил билан барчани муборакбод этади!

Азиз ва муҳтарам юртдошлар, қадрли дўстлар!
Сизларни кириб келаётган янги 2020-йил билан самимий муборакбод этамиз!
Янги йил Сиз азизларга улкан муваффақиятлар, бахту-саодат, тинчлик-хотиржамлик, сиҳат-саломатлик ва хонадонларингизга файзу-барака олиб келсин!

Сўғдиёна матбуот хизмати

photo_2019-12-31_10-18-43

 

 

"Металлург": Кириб келаётган Янги йил барчамизга муборак бўлсин!

"Металлург" профессионал футбол клуби барча юртдошларимизни, улар қатори Бекобод аҳлини, Ўзбекистон металлургия комбинати раҳбарияти, ишчи хизматчиларини, “Металлург” клуби билан ҳар доим ёнма ён, ҳамнафас бўлаётган инсонларни, ҳомийларимиз, ҳамкорларимиз, мухлисларимизни кириб келаётган Янги йил – Олимпиада йили билан муборакбод этади.

Тарих саҳифаларидан жой олиб улгураётган йилни кузатар эканмиз, жуда кўп соҳаларда қўлга киритилган ютуқлар кўз олдимизда бир бир ўтади. Умид қиламизки, 2020 йил ҳам жонажон Ўзбекистонимиз учун ҳар жабҳада олдинга силжиш, ютуқлар, ғалабалар йили бўлади! Аввало юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин! Халқимиз фаровон турмуш кечирсин. Хонадонларда тўй, маракалар бўлсин. Барча юртдошларимиз хонадонига қут-барака, омад, сиҳат саломатлик тилаймиз!

Ўзбек футболи янада гуркираб ривожланишини истаймиз! Олимпия терма жамоамиз Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб, Токио йўлланмасини қўлга киритсин! Миллий терма жамоамиз Қатар-2022 йўлида саралаш ўйинларида зафарли юришлари билан халқимизни хурсанд этсин! Ёшлар, ўсмирлар, футзал терма жамоаларимиз ҳам халқаро майдонларда ютуқлари билан мамлакатимиз шаъни, шавкатини оширсин!

Ички мусобақаларимиз – Суперлига, Про-лига, Ўзбекистон кубоги, Лига кубоги мусобақалари муросасиз, қизиқарли ўтиб, томошабинлар аудиториясини кўпайтирсин. Клубларимизга қитъа миқёсидаги баҳсларда омад ёр бўлсин!

Янги йил барчамизга омад келтирсин! Янги – 2020 йилингиз – Олимпиада йили муборак бўлсин азизлар!

“Металлург” ПФК жамоаси

photo_2019-12-31_08-39-46

 

 

"Сурхон": "Сурхон" ПФК жамоаси барча юртдошларимизни кириб келаётган янги 2020 йил билан табриклайди!

Янги йил Ўзбек футболи учун ҳам омадли ва зафарли бўлсин! Футболимиз янада ривожланишдан тўхтамасин!

2020 йил Футболимизга улкан ютуқлар олиб келсин!

Янги йилингиз муборак бўлсин!

photo_2019-12-31_11-34-08

 

 

"Насаф": "Насаф" янги йил билан табриклайди!

«Насаф» футбол клуби барчани кириб келаётган янги 2020 йил билан муборакбод этади. Янги йил улкан зафарлар, барча орзу ва ниятларнинг рўёбини тилаб қолади.

Кириб келаётган 2020 йил барчамиз учун омадли келсин!

photo_2019-12-31_09-58-17

 

 

 

АГМК: АГМК ПФК барча юртдошларимиз ҳамда футбол ишқибозларини кириб келаётган янги 2020 йил билан муборакбод этади!

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!

Янги 2020 йил ўзбек футболи учун омадли ва зафарли бўлишини тилайди!

Янги марралар сари олға Ўзбекистон

photo_2019-12-31_11-34-42

 

 

"Навбаҳор": Янги йилингиз муборак бўлсин!
“Навбаҳор” ПФК жамоаси барча юртдошларимизни, футбол соҳасида фаолият олиб бораётган юртимиздаги инсонлар, шунингдек, мухлисларни кириб келаётган янги – 2020 йил билан табриклайди.

Янги йил барчангизга оилавий бахт, қувонч ва шодлик олиб келсин!
Янги йилда ушалмаган орзуларингиз ушалсин.
Янги йил Ўзбекистон футболига қувонч ҳамда зафарлар олиб келсин!

“Навбаҳор” ПФК жамоаси.

photo_2019-12-31_13-03-39

 

 

"Андижон": "Андижон" ПФК 2020 йил билан табриклайди!

"Андижон" профессионал футбол клуби барча юртдошларимизни кириб келаётган Янги - 2020 йил билан муборакбод этади!

Янги йил барчамизга янги омад, зафар, ғалабалар олиб келсин! Хонадонингизга тинчлик, хотиржамлик, оилангизга бахт-саодат тилаймиз!

Юртимиз ҳамиша тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!

Яна бир бор кириб келаётган Янги йил муборак бўлсин!

photo_2019-12-29_22-17-34

 

 

"Қўқон-1912":

photo_2019-12-29_10-57-49

 

 

"Бухоро": “Бухоро” футбол клуби номидан барчангизни кириб келаётган янги – 2020 йил билан самимий муборакбод этамиз.

Сизларга сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, хонадонингизга қут-барака тилаймиз.

Янги йил улкан зафарлар, яхши хушхабарлар, омад, фаровонлик ва муваффақиятлар йили боʻлсин!

ПФК "БУХОРО" МАТБУОТ ХИЗМАТИ.

photo_2019-12-31_09-32-44

 

 

"Қизилқум":

photo_2019-12-31_09-03-17

 

 

"Динамо": "Динамо" ПФК жамоаси барчани кириб келаётган янги 2020 йил билан муборакбод этиб, янги йилда омад ва зафарлар, барча орзу ва ниятларнинг рўёбини тилаб қолади.

photo_2019-12-31_10-46-25

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!