Суперлига. "Локомотив" ўз майдонида "Бунёдкор" қаршилигини синдира олмади
Ўзбекистон Суперлигаси 16-тури доирасидаги м "Локомотив" - "Бунёдкор" жамоалари ўртасида кечган марказий учрашув якунланди. Қизиқарли ва кескин курашларга бой ўтган ўйинда ҳисоб очилмади.
Учрашувнинг 25-дақиқасида "қалдирғочлар" дарвозасига пенальти белгиланди. Аммо тўп қаршисига яқинлашган Жасурбек Жалолиддинов 11 метрлик жаримадан фойдалана олмади.
Ўйиннинг қолган дақиқалари ҳам қизиқарли бўлди, бироқ ҳеч қайси жамоа рақиб дарвозасига йўл топа олмади. Шу тариқа, "Тошкент дербиси" нурсиз дуранг билан якунланди.
Фикрлар