Суперлига. Март ойининг энг яхши футболчиси ва мураббийи эълон қилинди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон Суперлигасида март ойининг энг яхши футболчиси ва мураббийи аниқланди.

Март ойида энг яхши футболчи сифатида Стипе Перица тан олинди. У 4 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол уришга муваффақ бўлди.

Энг яхши мураббий сифатида Исломбек Исмоилов эътироф этилди. У бошқарган жамоа 4 та ўйиндан 4 тасида ғалаба қозонди ва умумий голлар фарқи 12:1 ни ташкил этди.

Эътиборли жиҳати шуки, икки мукофотни ҳам Фарғонанинг "Нефтчи" клуби аъзолари қўлга киритди. Клуб Суперлигада ҳозир 15 очко билан пешқадамлик қилмоқда (5 ўйин - 5 ғалаба).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!