Суперлига мавзуси яна актуал! Перес ва Лапорта суд қароридан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди

Европа иттифоқи суди Суперлига ғоясини қўллаб-қувватлади. 

Суд FIFA ва UEFA'ни монополия қиляпти, деган қарорга келди. Ушбу ташкилотнинг Суперлигага оид қоидалари рақобат эркинлиги тўғрисидаги қонунларга зид. 

FIFA ва UEFA қоидаларига кўра, Суперлига каби клублараро футбол лойиҳаси улар томонидан маъқулланиши зарур. Бу эса Европа Иттифоқи қонунчилигига зид қоида ҳисобланади. 

Шу билан бирга, суд FIFA ва UEFA'нинг ОАВ ҳуқуқларидан фойдаланишга оид қоидалари Европа клубларига ва медиа бозорида фаолият олиб борувчи барча компанияларга, шунингдек, истеъмолчи ҳамда телетомошабинларга уларнинг инновацион қизиқарли мусобақлардан баҳраманд бўлишига тўсқинлик қилишини таъкидлади. 

2021 йилда Мадрид тижорат суди "Реал Мадрид", "Барселона" ва "Ювентус" клублари Европа Суперлигасини ташкил этишга уринишига қарши бўлган интизомий чораларни тўхтатишни талаб қилганди ва клубларнинг тарафини олганди. 

Аввалига суд ҳаками Мануэль Руиз де Ларанининг ушбу талабига рад жавобини берди. Касаба уюшмаси эса жаримага тортилиб, суд ҳаражатларини тўлашга мажбур бўлган. Шундан сўнг мазкур иш Европа судига қадар етиб борган. 

Айни дамда Суперлига лойиҳасида фақатгина Испаниянинг икки гранди "Барселона" ва "Реал Мадрид" бор. Суратдаги қолган жамоалар эса аввалига бу лойиҳага қўшилган, аммо ички лига ҳамда UEFA босимидан сўнг ушбу проектни тарк этишга мажбур бўлганди. Хабарларга кўра, айни дам ушбу лигада исталган клуб иштирок этиши мумкинлиги айтиляпти. Қайд этиш лозим, ушбу лигада иштирок этишни истаган жамоаларга FIFA ёки UEFA ҳеч қандай санкция қўллай олмайди.  

Important judgment coming on European Super League | 'Real Madrid,  Barcelona not given up on dream' | Video | Watch TV Show | Sky Sports


"Барселона" президенти Жоан Лапортанинг фикрича, ҳаммаси шу зайлда давом этса, Суперлига 2025 йилда бошланиши кутиляпти. Ушбу ғоя асосчиси Флорентино Перес эса суд қарорига қуйидагича изоҳ берди:

- Қадриятларимиз ва эркинликларимизни кафолатлаш учун маъсул ҳисобланган Европа Иттифоқи Адлия суди қабул қилган қарорни катта мамнуният билан қабул қиламиз. Эндиликда, Европа клублари футболида монополия бўлмайди. Шунингдек, бугундан бошлаб клублар ўз тақдирини ўзи белгилайди. Улар бизнинг спортимизни модернизация қилувчи ва бутун дунёдан мухлисларни жалб қилувчи Европа мусобақаларини таклиф қилиш ва тарғиб қилиш ҳуқуқини тўлиқ тан олади. Бугун эркин Европа, футбол ва унинг мухлислари ғалаба қозонди. Суперлига барча клубларга иқтисодий балансни кафолатлайдиган, футболчиларни ҳимоя қиладиган ҳамда бутун дунё бўйлаб мухлисларни илҳомлантирадиган лойиҳа ҳисобланади. 

photo_2023-12-21_15-36-29

Шунингдек, Суперлига доирасидаги ҳар бир учрашув мухлислар учун текин бўлиши кутиляпти. Буни Суперлиганинг асосий ҳомийси ва А22 компанияси эгаси Бернт Реихард маълум қилди. 




                                                                                                                               Худайқулов Карим тайёрлади 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!