Суперлига. "Насаф" ўз уйида "Қизилқум" меҳмони бўлади

"Насаф" Суперлиганинг 16-турида Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси “меҳмони” бўлади. Учрашув 16 август куни 20:00 да старт олади. Навоийликларнинг стадиони таъмирланаётганлиги сабабли мазкур учрашув Қарши “Марказий” ўйингоҳида бўлиб ўтади.

Жамоалар Ўзбекистон чемпионатида шу вақтга қадар 51 бор тўқнаш келишган. Бўлиб ўтган 31 учрашувда “Насаф”, 7 ўйинда эса навоийликлар ғалаба қозонишган. 13 учрашувда эса дуранг натижа қайд этилган.

Тўплар нисбати 96:50. Устунлик “Насаф”да.

Жамоалар сўнгги бор 2024-йил 16 март куни Қаршида тўқнаш келишган. Беллашувда “аждарлар” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган. Учрашувдаги голларга Алибек Давронов, Муродбек Раҳматов ва Акаки Шулаялар муаллифлик қилишган.

Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг юқори ҳисоблар қуйидагича: “Насаф” – “Қизилқум” 7:1, “Қизилқум” — “Насаф” 3:1.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!