Суперлига. "Насаф" Қаршида "Қизилқум"ни мағлубиятга учратди
Суперлига 3-туридан ўрин олган "Насаф" - "Қизилқум" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Беллашув "аждарлар"нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
18-дақиқада Алибек Давронов ҳисобни очган бўлса, биринчи бўлим сўнгида Муродбек Раҳмтов орадаги фарқни иккитага ошириб қўйди. 64-дақиқада эса Акаи Шулая гол уриб, ҳисобни қисқартирди. 83-дақиқада Илҳомжон Ваҳобов Неъматовга қуполлик ишлатгани учун иккинчи сариқ карточка билан жазоланди ва майдонни тарк этди.
Шу тариқа, Бердиев шогирдлари қийинчилик билан 3 очкони қўлга киритди.
Фикрлар