Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқада гол уриб, ғалабани илиб кетди

Суперлиганинг 1-тур учрашувлари ўз ниҳоясига етди.

Турнинг сўнгги ўйинида "Насаф" ва "Хоразм" жамоалари ўзаро баҳс олиб борди. Мазкур ўйинда "аждарлар" кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги ягона голни 90-дақиқада Шала киритди. Шу тариқа, Рўзиқул Бердиев шогирдлари мавсумда илк 3 очкосини қўлга киритди.

Маълумот учун, 2-тур ўйинлари 6-март куни старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!