Суперлига. "Насаф" ва "Пахтакор" Қаршида бир очкодан бўлишиб олди!

Ўзбекистон Суперлигаси 11-турдан қолдирилган "Насаф" - "Пахтакор" баҳси якунланди. Унда томонлар 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.

Мезбонлар гол уриш учун кўплаб имкониятларга эга бўлди. Меҳмонлар эса асосан қарши ҳужумлардан омадини синаб кўрди. Аммо ўйинда ҳисоб очиш икки жамоага ҳам насиб этмади.  

Шу тариқа, "Насаф" 29 очко билан 4-ўринда қолди. 35 очкоси бор "шерлар" 1-поғонадан жой эгаллаган.

  • 90+5'

    Беллашув якунига етди. "Насаф" ва "Пахтакор" учрашувида 0:0 ҳисоби қайд этилди.

  • 90'

    Учрашув асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 84'

    Қаршилик мухлислар ҳакамни "чиройли сўзлари" билан эсга олишмоқда.

  • 80'

    "Насаф" жарима зарбасидан унумли фойдалана олмади.

  • 75'

    "Пахтакор" сафида ҳам ўзгариш. Жароҳат олган Азмиддинов ўз ўрнини Кими Меркка бўшатиб берди.

  • 74'

    Андрес Чавез ва Шерзод Насруллаев ўрнига Суҳроб Нуриллоев ҳамда Лима Круз майдонга туширилди.

  • 68'

    Шаҳзод Азмиддиновга тиббий ёрдам кўрсатиляпти.

  • 66'

    Алижонов ажойиб ҳаракатлари билан "Насаф"нинг футболчиларини доғда қолдирди. Бироқ унинг бу ҳаракатлари жамоасига фойда келтирмади.

  • 63'

    Қандай ажойиб имкониятлар?! "Насаф" вакиллари кетма-кет хавфли зарбалар йўллади. Бироқ тўп дарвоза тўридан жой олмади.

  • 60'

    Санжар бу сафар Насруллаевнинг зарбасини қайтарди.

  • 57'

    Уххх. Марко Станоевичдан хавфли зарба, аммо Қувватов ўз ўрнида!

  • 55'

    Икки жамоа футболчилари ҳам майдонда кичик хатоларга йўл қўймоқда.

  • 53'

    Чавез майдон марказида Собирхўжаевни қўполлик билан тўхтатиб қолди.

  • 51'

    Жигаури Станоевични бирга-бир вазиятга чиқариб юбормоқчи бўлди. Аммо Марко тўпга етиб кела олмади ва Қувватов хавфни бартараф этди. 

  • 49'

    Йўқ, ҳаммаси жойида. Баҳс давом этади. 

  • 48'

    Умар Эшмуродов майдонда тиббий ёрдамга муҳтож.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45+1'

    Биринчи тайм тугади. Ҳозирча таблода иккита нол порлаб турибди. 

  • 45'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди. 

  • 42'

    "Насаф" тайм сўнггида ҳужумлар сонини оширди. 

  • 40'

    Тўп билан меҳмонлар. Улар позицион ҳужум ташкил қилишга ҳаракат қилмоқда.

  • 37'

    Андрес Чавездан хавфли зарба. Бироқ Қувватов яна тўпни эгаллаб олди. 

  • 36'

    Шерзод Насруллаевнинг қанотдан узатиб берган тўпини Санжар Қувватов қийинчиликсиз эгаллаб олди. 

  • 34'

    Диёр Холматовнинг узатмаси ноаниқ бўлди ва "шерлар"нинг ҳужуми тўхтаб қолди. 

  • 32'

    Ҳакам Достон Ҳамдамовни оғзаки огоҳлантирди. У "Насаф" футболчисини қўполлик билан тўхтатиб қолганди. 

  • 29'

    Жамоалар энди эҳтиёткор ҳаракат қила бошлади. 

  • 26'

    Фарруҳ Сайфиевнинг хавфли зарбасига бирозгина аниқлик етишмади. 

  • 25'

    Акмал Мозговой узоқ масофадан Санжар Қувватовни синовдан ўтказди. Дарвозабон ўз ўрнида.

  • 24'

    Станоевичдан пас, Алижонов тўпни қайтариб юборди. 

  • 23'

    Майдон марказида Ойбек Бозоровга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. 

  • 20'

    Алижоновдан ноаниқ узатма ва тўпни Умиджон Эргашев эгаллаб олди. 

  • 18'

    Тошкентликлар тўпни ўзида назорат қилиб турибди. 

  • 16'

    Аргентиналик легионер Чавез фаоллиги эвазига рақибдан тўпни олиб қўйди. 

  • 14'

    Меҳмонлар "Насаф" жарима майдони атрофида прессинг ташкил қилмоқда.

  • 11'

    "Насаф"да бурчак зарбаси амалга оширилди. Аммо яна "шерлар" ишончли ҳаракат қилди. 

  • 8'

    "Пахтакор" ҳимоячилари рақибнинг жарима зарбасини зарарсизлантирди. 

  • 4'

    Майдон эгалари беллашувни ҳужумкор бошлади. 

  • 1'

    Учрашувга старт берилди. 

  • *'

    Жамоалар майдонга чиқиб келди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!