Суперлига. "Насаф" воҳа дербисида "Сурхон"дан устун келди
Қаршида кечган воҳа дербисида мезбонлар 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди. Голларга Ойбек Бозоров ва Ҳумоюн Муртазоевлар муаллифлик қилишди.
Шу тариқа, Рўзиқул Бердиев шогирдлари ҳисобидаги очколар сони 21 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилиб олди. "Сурхон" ҳисобида ҳам шунча гол мавжуд, аммо қўшимча кўрсаткичлар бўйича 6-поғонада бормоқда.

Фикрлар