Суперлига. "Навбаҳор" - "Динамо": Ўзаро учрашувларда устунлик ким томонда?
Хабарингиз бор, Суперлига 1-турида мухлислар "Навбаҳор" - "Динамо" баҳсига гувоҳ бўлади.
Мазкур клубларнинг Суперлига (олий лига)даги ўзаро ўйинлари статистикасига назар ташлайдиган бўлсак, ушбу жамоалар 50 марта ўзаро рўбарў бўлишган.
Мазкур баҳсларда наманганликлар 28, “кўҳна шаҳарликлар” эса 13 марта зафар қучишган бўлса, 9 та учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати – 88-43, “Навбаҳор” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “лочинлар” 93, “арслонлар” эса 48 очкони қўлга киритишган.
Ушбу клублар ўртасидаги баҳсларда энг йирик ҳисоб 1996 ва 1997 йиллари Наманганда қайд этилган. Ўша мавсумларда “Навбаҳор” “Динамо” устидан тегишлича 6:0 ҳамда 7:1 ҳисобларида зафар қучган. Мазкур жамоалар шу кунгача Наманганда ўзаро 25 та учрашув ўтказган. Ушбу ўйинлардан 19 тасида “Навбаҳор” ғалаба қозонган бўлса, яна 6 та баҳсда дуранг қайд этилган.
Факт: “Динамо” ҳали Наманганда зафар қуча олмаган. Наманганда бўлиб ўтган учрашувларда тўплар нисбати - 56-10, жамоамиз фойдасига.
Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” – “Динамо” беллашуви 1 март куни соат 18:30 да старт олади.
Фикрлар