Суперлига. "Навбаҳор" - "Пахтакор" ва яна икки ўйинда VAR тизими ишлайди
7 апрель, чоршанба куни Суперлиганинг 5-тур баҳслари старт олади. Биласиз, жорий йилдан эътиборан миллий чемпионатимиз учрашувларида VAR тизимидан фойдаланилмоқда.
Жумладан, Суперлига 5-туридан ўрин олган 3 та беллашувда Video Assistant Referee тизими ишлайди. Бу ҳақда ЎзПФЛ расмий сайти хабар тарқатди.
Унга кўра, “Навбаҳор” – “Пахтакор”, “Бунёдкор” – “Сўғдиёна” ва “Қизилқум” – “Насаф” ўйинларида VAR тизимидан фойдаланиш режалаштирилмоқда.
Фикрлар