Суперлига. "Навбаҳор" ҳали ҳам етакчи, "Насаф" ўз ўрнида қолди (Турнир жадвали)

Бугун Ўзбекистон Суперлигаси 7-туридан ўрин олган икки учрашув бўлиб ўтди. "Сурхон" - "Динамо" баҳсида жамоалар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. 
49-дақиқада мезбонлар футболчиси Улуғбек Ҳошимов ҳисобни очган бўлса, 90+11-дақиқада Анваржон Ҳожимирзаев пенальтидан гол уриб, мувозанатни тиклади. Шу тариқа, жамоалар бир очкодан бўлишиб оладиган бўлди. Қуйида ушбу беллашувдан фотогалереяни томоша қилинг.

Яна бир беллашув Қаршида бўлиб ўтди. Кескин ва шиддатли ўтган баҳсда жамоалар нурсиз дурангга имзо чекди. Қайд этиш лозим, беллашувнинг 68-дақиқасида "қалдирғочлар" футболчиси Момсило қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. 

Бугунги учрашувдан сўнг турнир жадвалидаги ҳолат қуйидагича:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!