Суперлига. "Навбаҳор" учинчи ўриндан ҳам қуруқ қолиши мумкин (ТУРНИР ЖАДВАЛИ)

Ўзбекистон Суперлигаси 24-туридан ўрин олган ОКМК - "Турон" баҳси бўлиб ўтди. Унда мезбонлар 2:1 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Дастлаб, 6-дақиқада Рустамхон Азимов беллашувда ҳисобни очган бўлса, 38-дақиқада Хуршид Ғиёсов пенальтидан гол уриб, мувозанатни тиклади. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига қўшиб берилган дақиқаларнинг иккинчисида Эрматов олмалиқликларни олдинга олиб чиқди. 

Шу тариқа, ОКМК ҳисобидаги очколари сонини 42 тага етказиб олиб, "Навбаҳор"га яқинлашиб олди. "Лочинлар" ҳисобида битта ўйин кам ўтказган ҳолда, 43 очко бор. 

Қуйида бугунги учрашувдан сўнг жадвалдаги ҳолат билан танишинг: 

photo_2023-11-01_19-56-25

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!