Суперлига. "Нефтчи" - "Қизилқум": Ўзаро учрашувларда устунлик ким томонда?

  • 23 ноябрь, 2023, 11:22
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ўзбекистон Сoca-Cola Суперлиганинг 25-тур  баҳсида Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси Навоийнинг "Қизилқум" клубини қабул қилади. Миллий чемпионатимиздаги ўзаро тўқнашувлар статистикасига назар ташласак, бу ерда сезиларли даражадаги устунлик фарғоналиклар томонида.

Tecno

Ўтказилган ўзаро учрашувлар сони 43 тани ташкил этади. Ундан 22 та баҳсда "Нефтчи" ғалаба қозонган, 9 та ўйинда жамоалар муроса кўчасини танлашган ва 12 та беллашувда "Қизилқум"нинг қўли баланд келган.Тўплар нисбати ҳам "Нефтчи" фойдасига 66-41. Ушбу қарама-қаршиликда "Нефтчи"нинг "Қизилқум" устидан қозонган энг йирик ғалабаси 2000 йилда 5:0 кўринишида қайд этилган. Навоийликларнинг энг йирик ғалабаси 2002 йилда 4:1 ҳисобида якунланган.

Жамоаларнинг Фарғонада қайд этган сўнгги 5 учрашув натижалари:

29.08.2022.
"Нефтчи" - "Қизилқум"  2:1;


19.10.2018.
"Нефтчи" - "Қизилқум"   3:1;


24.07.2018.
"Нефтчи" - "Қизилқум"   0:1;


26.10.2017.
"Нефтчи" - "Қизилқум"   2:0;


17.11.2016.
"Нефтчи" - "Қизилқум"   0:1.

Эслатиб ўтамиз,  "Нефтчи" - "Қизилқум" ўйини бугун соат 18:15да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!