Суперлига. "Нефтчи" мавсумдаги илк мағлубиятини "Насаф"дан қабул қилиб олди, қаршиликлар 2-ўринда!
Ўзбекистон Суперлигаси 21-туридан ўрин олган "Насаф" - "Нефтчи" баҳси якунланди. Унда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлабки голни Жамбули Жигаури киритди. Иккинчи голга Андрес Чавез муаллифлик қилди.
Шу тариқа, "Насаф" 39 очко билан 2-ўринга чиқиб олди. 37 очкоси бор "йўлбарслар" 4-поғонадан жой эгаллаган.
- 90+6'
Тугади! "Нефтчи" мавсумдаги илк мағлубиятини "Насаф"дан қабул қилиб олди - 2:0.
- 90+5'
Андрес голни футболкасини ечиб нишонлагани учун иккинчи сариқ карточкасини олди ва майдондан четлатилди.
- 90+5'
ГОООООООООЛ! Чавез ҳисобни 2:0 кўринишига келтириб қўйди.
- 90+2'
Чавез ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
- 90'
Беллашув асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
- 88'
"Нефтчи"нинг яна бир ҳужуми фойдасиз якунига етди.
- 86'
Билолхон Тошмирзаевга сариқ карточка кўрсатилди.
- 82'
"Насаф"да ўзгариш: Суҳроб Нуруллоев ўрнига Дониёр Нарзуллаев, Азизбек Амонов ўрнига Андрес Чавез майдонга тушди.
- 79'
Меҳмонлар ҳужумига кескинлик ва аниқлик етишмаяпти.
- 77'
Фарғона клуби сафида ўзгариш. Лутфулла Тўраев ўз ўрнини Фозил Мусаевга бўшатиб берди.
- 74'
Майдон эгалари тўпни ўзида назорат қилиб турибди.
- 71'
"Аждарлар" асосан қарши ҳужумлардан унумли фойдаланишга эътибор қаратмоқда.
- 68'
Ухххх. "Йўлбарслар"нинг ҳужумидан сўнг тўп майдон эгалари дарвозасининг ташқи томонига тегди. Бурчак зарбаси эса самарасиз якунланди.
- 65'
Азиз Амоновнинг зарбаси ноаниқ кўриниш олди.
- 61'
Меҳмонларнинг ҳужуми ўйиндан ташқари ҳолат борлиги сабаб якунига етмай қолди.
- 59'
"Нефтчи" вакиллари майдон марказидаги курашда тўпни эгаллаб олди.
- 57'
Муҳитдинов қулай нуқтадан зарба бера олмади.
- 54'
Станоевичгинг жарима зарбасидан тепган тўпи бироз ноаниқ кетди.
- 51'
Адҳамзода тўпни эгаллай олмади.
- 48'
"Нефтчи" тўпга эгалик қилмоқда.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди!
- 45+4'
Биринчи тайм якунланди. Ҳозирча ҳисоб - 1:0, "Насаф" фойдасига!
- 45+3'
Йўқ, ҳаммаси жойида. У ўйинни давом эттирмоқда.
- 45+3'
Жигаури майдонда ётибди.
- 45'
Учрашувнинг биринчи бўлимига 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 42'
ГООООЛ! Инобатга олинди ва "Насаф" ҳисобда олдинга чиқиб олди - 1:0.
- 40'
Ҳакам ВАРга мурожаат этмоқда.
- 39'
Йўқ! Ҳакам гол урган Жигаурида офсайд борлигини қайд этмоқда...
- 39'
ГООООООЛ! "Насаф" учрашувда ҳисобни очди.
- 38'
Энди мезбонлар фойдасига бурчак зарбаси!
- 36'
Насруллаев ўта ноаниқ пас муаллифи бўлди.
- 35'
Ҳимоячилар хавфни бартараф эта олди.
- 34'
Бурчак зарбаси фарғоналиклар фойдасига!
- 31'
Меҳмонларнинг позицион ҳужуми майдон эгаларининг фаоллиги эвазига тўхтатиб қолинди.
- 29'
Учрашув давом этади.
- 28'
Майдонда футболчиларга сув ичиб олиш учун танаффус берилди.
- 23'
Шароф Муҳитдиновнинг жаримадан йўллаган зарбасини Неъматов бартараф этди.
- 19'
Энди меҳмонларнинг ҳужуми қаршиликлар томонидан тўхтатиб қолинди.
- 17'
"Насаф"нинг ҳужуми самарасиз якунланди.
- 14'
"Аждарлар" тўпни ўзида ушлаб турибди.
- 12'
Мирзоҳид Ғофуровга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 9'
Ухххх. Неъматовдан яна бир сейв.
- 7'
"Нефтчи"дан илк хавфли ҳужум. Неъматов ўз ўрнида!
- 3'
Тўп назорати ҳозирча мезбонлар фойдасига.
- 1 '
Учрашувга старт берилди.
- *'
Жамоалар майдонга чиқиб келди.
Фикрлар