Суперлига. "Нефтчи" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этиб, муҳим 3 очкони қўлга киритди

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган марказий беллашув ўз ниҳоясига етди. 
 
Исломбек Исмоилов бошчилигидаги "Нефтчи" ўз уйида "Насаф"ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва навбатдаги 3 очкони қўлга киритди. 
 
Дастлаб, Учрашувнинг 17-дақиқасида “Нефтчи” ҳисобни очди. Голга эса Жокич муаллифлик қилди.

"Насаф" эса биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда ҳисобни тенглаштира олди. Бобурбек Абдухолиқов Қувонч Хушвақтовнинг узатмасидан сўнг орадаги фарқни йўққа чиқазди. 
 
64-дақиқада эса фарғоналиклар Жамшид Искандеровнинг пенальтидан киритган голи эвазига яна олдинга чиқиб олди.

  • Ўзбекистон - Суперлига
  • Жорий мавсум
6483.png

Нефтчи

  • Jovan Đokić 17'
  • Jamshid Iskanderov 65'
Тугаган
2 : 1

18.04.2026 18:00

6355.png

Насаф

  • Bobur Abdikholikov 45'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!