Суперлига. Ноқулай об-ҳаво сабаб қолдирилган ўйинлар бугун давом эттирилади
Хабарингиз бор кеча Суперлиганинг сўнгги 26-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Навбаҳор” ҳамда “Андижон” – “Қизилқум” беллашувлари қалин туман сабаб тўхтатилган эди.
Бугун соат 12:00 дан бошлаб водийдаги ҳар иккала баҳснинг қолган қисми давом эттирилади. Жумладан, Қўқондаги ўйин 2-бўлимдан, Андижондаги баҳс эса 52-дақиқадан бошланади.
Фикрлар