Суперлига. Октябрь ойининг энг яхши футболчиси бўлишга номзодлар билан танишинг!

Биласиз, Лига одатга кўра, ҳар ой Суперлиганинг энг яхши мураббий, футболчиси ҳамда энг чиройли гол муаллифини аниқлаб келади.

Ортда қолган октябрь ойида Суперлигада 3 та тур, қолдирилган икки учрашув ва кубок финали бўлиб ўтди. Ушбу учрашувлар давомида бир қатор футболчи ва мураббийлар ўзларини кўрсатишди.

Суперлига. Октябрь ойининг энг яхши футболчиси учун номзодлар:

Абдуғафур Ҳайдаров ("Сурхон") — 3 ўйин, 5 гол

Луис Качорри ("Бунёдкор") — 3 ўйин, 2 гол

Муҳаммадали Ғиёсов ("Қизилқум") — 3 ўйин, 2 гол, 1 ассист

Акмал Мозговой ("Насаф") — 3 ўйин, 1 гол

Анваржон Ғофуров ("Нефтчи") — 3 ўйин, 3 гол

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!