
Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Нефтчи"ни янчиб ташлади
Суперлиганинг 6-тур беллашувлари давом эттирилди.
"Нефтчи" ўз майдонида "Пахтакор"га қарши баҳс олиб борди. Тўқнашувда "шерлар" мезбонлар дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди - 0:4.
"Ўзбек класикоси"даги голлар Умар Адҳамзода, 23, Браян Риаскос, 43, Игор Сергеев, 45+1 ва Умар Адҳамзода, 45+6 томонидан киритилди.
Шу тариқа, "Пахтакор" мавсумдаги иккинчи ғалабасини қўлга киритган бўлса, "Нефтчи" дасnлабки мағлубиятини қабул қилиб олди.
Фикрлар