Суперлига. Про лигага тушиб кетган "Бухоро" бу сафар ОКМК билан ўйинда мағлуб бўлди

Ўзбекистон Суперлигаси 25-туридан ўрин олган "Бухоро" - ОКМК баҳси якунланди. Унда меҳмонлар кичик 0:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиндаги ягона гол 50-дақиқада Санжар Турсунов томонидан киритилди. Унга Ойбек Рустамов ассистентлик вазифасини бажарди. 

Шу тариқа, 45 очкоси бор "кончилар" 4-поғонадан жой эгаллади. Улуғбек Бақоев шогирдлари эса 15 очко билан сўнгги 14-ўринда қолди.

  • Суперлига
  • 25-тур

Бухоро

0 : 1

22/11/2023 18:15

OKMK

  • Санжар Турсунов 50'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!