Суперлига. "Қизилқум" Тошкентдан 3 очко билан қайтадиган бўлди

TIGGO 2 PRO

Суперлига 15-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Қизилқум" учрашуви якунига етди. Унда меҳмонлар 1:2 ҳисобида зафар қучди.

Навоий клуби сафида голлар Темурхўжа Абдуҳолиқов (дубль) ҳисобига қайд этилди. "Қалдирғочлар" сафида ягона голга Жасур Ҳакимов муаллифлик қилди. 

Шу тариқа, "олтинизловчилар" очколари сонини 26 тага етказиб олган ҳолда, турнир жадвалида яна 5-ўринга чиқиб олди. Карпенко шогирдлари ҳисобида 16 очко мавжуд. Жамоа айни пайт жадвалнинг 10-поғонасидан жой олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!