Суперлига. "Шерлар" охирида "ўлжаси"ни маҳв этди ёхуд "пойтахт дербиси"да "Пахтакор" ғолиб!
Ўзбекистон Суперлигаси 13-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Пахтакор" баҳси якунланди. Унда "шерлар" 1:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб, Суҳроб Иззатов учрашувда ҳисобни очган бўлса, Ҳожиакбар Алижонов ажойиб комбинациядан сўнг мувозанатни тиклади. Ўйин якунига 1 дақиқа қолганида Пўлатхўжа Холдорхонов гол уриб, жамоасига муҳим 3 очкони тақдим этди.
Шу тариқа, "Бунёдкор" 16 очко билан охирги 8-ўринда қолди. 27 очкоси бор "шерлар" 1-поғонадан жой эгаллаган.
Фикрлар