Суперлига. "Сўғдиёна" - "Пахтакор" ўйинида қандай воқеалар рўй берди?
Ўзбекистон Суперлигаси 11-турнинг қолдирилган ўйинидан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди. Қуйида ушбу ўйиндан матнли трансляция эътиборингизга ҳавола этилади.
- 90+15'
Учрашув якунланди. "Сўғдиёна" - "Пахтакор" - 2:2.
- 90+13'
ГООООООООЛ! Норхонов пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди.
- 90+10'
Пенальтииииии. "Сўғдиёна" пенальти тепади.
- 90+9'
Ҳакам яна ВАРга эътибор қаратмоқда. Пенальти белгиланиши мумкин "бўрилар" фойдасига.
- 90+6'
Черан ўрнига Холматов майдонга тушди.
- 90+5'
Сардор Собирхўжаевга сариқ карточка кўрсатилди.
- 90+3'
Бақоев шогирдлари катта куч билан ҳужумга чиқмоқда.
- 90'
Учрашувга ҳакам томонидан 7 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 86'
"Пахтакор" футболчилари Норхоновга имкон қолдирмаяпти.
- 83'
Бўрон олди сукунат бўлмоқда, шекилли.
- 79 '
Қаҳрамонов ўрнига Мавлонқулов баҳсни давом эттиради.
- 78'
Норхонов бош билан тўпни дарвозага йўллади. Бироқ Суюнов хотиржамлик билан тўпни ушлаб олди.
- 76'
"Бўрилар"нинг ҳужумига аниқлик ва кескинлик етишмаяпти.
- 73'
Черан ҳисобни 1:3 кўринишига келтириб қўйганди. Бироқ ушбу вазиятда офсайд қайд этилди.
- 71'
Шацких шогирдлари 1 киши кам бўлишига қарамасдан тартибли ўйин кўрсатмоқда.
- 68'
Мезбонлар ҳужумлар сонини кўпайтириб бормоқда.
- 65'
Пшемислав Банашак ўрнига Азиз Турғунбоев майдонга туширилди.
- 62'
Ўйин шиддати бироз пасайди.
- 58'
Чераннинг зарбасидан сўнг тўп Митрович томонидан майдон ташқарисига чиқариб юборилди. Тўп орада дарвоза тўсинига тегишга ҳам улгурди.
- 55'
"Сўғдиёна"да ҳам ўзгариш. Ҳусниддин Ғофуров ўз ўрнини Шохруз Норхоновга бўшатиб берди.
- 54'
Шацких ўзгаришга қўл урди. Достон Ҳамдамов ўрнига Шаҳзод Азмиддинов баҳсни давом эттиради.
- 52'
"Шерлар" вакили Одил Ҳамробековга қизил карточка кўрсатилди.
- 50'
Ҳакам ВАРга мурожаат этмоқда. Тошкентликлар футболчисига қизил карточка кўрсатилиши мумкин.
- 48'
Шавкат Саломовга нисбатан майдон марказида қўполлик ишлатилди.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди.
- 45+3'
Ўйин ҳарорати тобора ошиб бораётган бир пайтда ҳакам биринчи тайм тугаганини маълум қилди. Ҳозирча ҳисоб 1:2. "Пахтакор" фойдасига.
- 45+1'
ГОООООООЛ! "Сўғдиёна" ҳисобни қисқартиришга эришди. Гол муаллифи - Марко Колакович!
- 45'
Биринчи бўлимга бош ҳакам томонидан 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 42'
Жасур Хасанов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
- 40'
Бу нимаси?! Ҳакам бурчак зарбасини аниқлаш учун ВАРга мурожаат этди. Биз билган ВАР бу ҳолатларга эътибор қаратмасди, шекилли.
- 37'
Бақоев шогирдлари бурчак зарбасини хавфли вазиятга айлантира олди. Аммо гол урилгани йўқ.
- 34'
Майдонда футболчилар ўртасида тортишув юзага келди. Ҳакам вазиятни тинчитишга эришди.
- 32'
"Сўғдиёна" мана энди босимни оширди. "Пахтакор" тезкор қарши ҳужумларга таяниб ўйнамоқда.
- 30'
Майдонда кичик хатолар сони кўпайиб кетди.
- 27'
Жиззах клуби қулай имкониятдан фойдалана олмади. "Шерлар" ҳимоячилари хавфни бартараф этди.
- 24'
Нўъмонов ўрнига Маназаров, Чермель ўрнига Денисов, Насриддинов ўрнига Саломов туширилди.
- 23'
Бақоев бирйўла 3 ўзгаришга қўл урмоқда.
- 21'
"Бўрилар" ҳамон ўзига кела олмаяпти. Жамоа ҳужумга ўтишда қийинчиликларга дуч келмоқда.
- 19'
ГОООООООЛ! Тошкентликлар иккинчи голини урди. Гол муаллифи - Драган Черан.
- 16'
Жиззахликлар бурчак зарбасидан яхши имкониятга эга бўлганди. Бироқ Чермелнинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
- 13'
"Сўғдиёна" ҳозирча кучли босим амалга оширмаяпти.
- 10'
Меҳмонлар хотиржамлик билан тўпни ўзида назорат қилиб турибди.
- 8'
ГОООООООЛ! "Шерлар" учрашувда ҳисобни очди. Гол муаллифи - Сардор Собирхўжаев!
- 6'
"Пахтакор" тўпни назорат қилиб турибди.
- 3'
Жамоалар эҳтиёткорлик билан ўйинни бошлади.
- 1'
Учрашувга старт берилди.
- *'
Жамоалар майдонга чиқиб келди.
Фикрлар