Суперлига. Сўнгги дақиқаларни 10 киши бўлиб ўтказган "Олимпик" "Пахтакор" билан дуранг ўйнади
Суперлига 16-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Олимпик" учрашуви якунига етди. Унда жамоалар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Дастлаб, 46-дақиқада "шерлар аъзоси Банашак учрашувда ҳисобни очди. 64-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда Жўрақўзиев мувозанатни тиклади.
Шу тариқа, пойтахтликлар очколарини 31 тага етказиб олган ҳолда, Суперлига турнир жадвалида биринчи ўринга чиқиб олиш имкониятини қўлдан бой берди. "Олимпиячилар" эса 19 очко билан 7-ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар