Суперлига. "Сурхон" - "Насаф" учрашувида юзага келган баҳсли вазият алоҳида кўриб чиқилади!

Бироз аввал Ўзбекистон Суперлигаси 8-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Насаф" учрашуви якунига етди. Унда қаршиликлар 1:0 ҳисобидаги қийин ғалабани қўлга киритди. 

Аҳамиятлиси, мазкур ўйиннинг охирларида номинал мезбонлар фойдасига эҳтимолий пенальти бўйича баҳсли вазият юзага келди. ЎзФҲМ матбуот хизмати эса бунга ўз муносабатини билдирди. 

"Ўзбекистон Суперлигаси 8-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Насаф" учрашувининг 90+4-дақиқасида юзага келган баҳсли вазият футбол жамоатчилиги орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ўзбекистон Футбол Ҳакамлар Маркази мазкур ҳолат Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан алоҳида кўриб чиқилишини маълум қилади", - дейилади хабарда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Сафаров Кахрамонжон
20/05/2024 22:29
Навбахор-Нефтчи уйинида Асимов хам халол ишламади буни хам куриб чикинглар фойдаси тегса
&
Сафаров Кахрамонжон
20/05/2024 22:26
Нима куриб чикилгач кайта пенальти белгилаб бериладими ??? Энди нима фойда ёки кимга фойда яккол куриниб турдику йикилиш холати Самбо ёки курашда хам бундай йикилмайди
U рахмонов.
20/05/2024 22:22
Toshkentning surxon klubi
U рахмонов.
20/05/2024 22:20
Olg‘a surxon


ишбобоев жума
20/05/2024 22:14
ВАР да куриниб турган холатни нега Танташев курмайди,еки гурури йул куймадими? Танташев А У Т.