Суперлига. “Сурхон” “Металлург” учун осон “ўлжами?” (превью)

  • 17 август, 2022, 12:53
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Эртага Ўзбекистон Суперлигаси 16-тури доирасидаги  “Сурхон” – “Металлург” учрашуви бўлиб ўтади. Ўйин Олмалиқдаги ОКМК спорт мажмуасида ўтказилади. Қуйида баҳсга оид қизиқарли фактларни келтирамиз.

Tecno

Ушбу жамоалар кучлилар сафида бугунгача 21 марта тўқнаш келишган бўлиб, устунлик “Металлург” жамоаси томонида. Бекободликлар 9 учрашувда ғалаба қозонган, 8 ўйинда кучлар тенг келган, 4 баҳсда термизликлар зафар қучишган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи “Металлург” фойдасига – 23:17.

Бекободда кечган 11 учрашувда “Металлург” катта устунликка эга. Майдон эгалари 8 та ўйинда рақибларини таслим этган бўлса, 2 та ўйинда кучлар тенг келган. Яна 1 та учрашувда омад “Сурхон” жамоасига кулиб боққан. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар нисбати – 15:4, “Металлург” фойдасига.

Қуйида Бекободда бўлиб ўтган сўнгги бешта учрашув натижаси билан танишинг:

16.03.2022  “Металлург” – “Сурхон” – 0:0
07.08.2021  “Металлург” – “Сурхон” – 0:1
29.11.2020  “Металлург” – “Сурхон” – 1:0
30.11.2019  “Металлург” – “Сурхон” – 2:0
18.09.2004  “Металлург” – “Сурхон” – 1:0

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!