Суперлига. Техник сабаб туфайли VAR “Сўғдиёна” — “Бунёдкор” ўйинида ишламайди

Суперлига 18-турининг 5 та ўйинида VAR техникасидан фойдаланиш режалаштирилганди. Ҳозиргача мазкур техника Қўқон, Тошкент шаҳри, Тошкент вилоятидаги ўйинларда ишлади. 

Бугун — 16 сентябрь куни мавжуд икки техниканинг бири “Локомотив” — “Сурхон” ўйинида ишлаши режалаштирилган. Бироқ Жиззах шаҳрида бўлиб ўтадиган “Сўғдиёна” — “Бунёдкор” ўйинида телерадиокомпания режалари билан боғлиқ ўзгариш сабаб, VAR техникаси ишламайдиган бўлди. Бу ҳақда ЎзПФЛ расмий сайти хабар бермоқда.

Шу тариқа Раҳимбек Каримов, Тимур Гайнулин, Валентин Коваленко каби ҳакамларнинг Жиззахга сафари қолдирилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!