Суперлига. Турнинг яна бир марказий учрашувида дуранг натижа қайд этилди
Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Динамо" - "Навбаҳор" учрашувида жанговар 2:2 ҳисоби қайд этилди.
Дастлаб самарқандликлар футболчиси Дмитрий Плетнёв ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Орадан 3 дақиқа ўтиб эса жамоа иккинчи голни ҳам киритди. Бу галги гол муаллифи Олександр Кучеренко бўлди. Иккинчи бўлимни эса наманганликлар ҳужум билан бошлаб, 50-дақиқада Аббосжон Ғуломов ҳисобни қисқартирди. Шунингдек, "лочинлар" ҳужум ортидан ҳужум уюштириб, ҳисобни тенглаштирди ҳам. Русланбек Жиянов пенальтидан унумли фойдаланди. Бундан ташқари, "Динамо" футболчиси Журани Ферреира 86-дақиқада 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантира олмади. Ушбу вазиятда ҳакам ВАР текширувини узоқ кузатгандан сўнг пенальти белгилаган эди.
Маълумот ўрнида, "Динамо" ушбу учрашувдаги 1 очко билан очколар сонини 30 тага етказиб олди. "Навбаҳор"да эса бугунги беллашувдан сўнг 27 очко мавжуд.
- Ўзбекистон - Суперлига
- Regular Season
Динамо
- Dmitri Pletnev 32'
- Oleksandr Kucherenko 35'
02.08.2025 21:15
Навбаҳор
- Abbos Gulomov 49'
- Ruslanbek Jiyanov 54'



Фикрлар