Суперлига. "Турон" кутилмаганда "Насаф"ни мағлуб этди, бош мураббий Назаровдан кетма-кет иккинчи ғалаба!

Ўзбекистон Суперлигаси 15-туридан ўрин олган "Турон" - "Насаф" баҳси якунланди. Унда мезбонлар 1:0 ҳисобида зафар қучди. 

Яйпанликлар сафида голга Ҳумоюн Муртозаев муаллифлик қилди. Меҳмонлар бу ўйинда гол уришга муваффақ бўлмади.

Эътиборлиси, "Турон" янги бош мураббий Ёрқин Назаров қўл остида кетма-кет иккинчи ғалабасини қўлга киритди. Бундан олдин Назаров шогирдлари "Бухоро"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этганди. 

Шу тариқа, "Турон" 12 очко билан 12-ўринга чиқиб олди. 25 очкоси бор "аждарлар" 4-поғонадан жой эгаллаган.

  • 90+5'

    Тугади! "Турон" кутилмаганда "Насаф"ни мағлуб этди - 1:0. Яйпан клуби жадвалда 12-ўринга чиқиб олди. 

  • 90+4'

    Раҳимжон Давроновдан яна бир супер сейв. У бугун яйпанликлар учун қаҳрамон!

  • 90+2'

    "Турон" тўлиқлигича қарши ҳужумлардан фойдаланишга ҳаракат қилмоқда. 

  • 90'

    Ўйин асосий вақтига 5 дақиқа вақт қўшиб берилди. 

  • 90'

    Абубакр Ашуровга тиббий ёрдам кўрсатиляпти.

  • 88'

    Ухххх. Энди сейв қилиш навбати Раҳимжон Давроновга. У Амоновнинг зарбасини бартараф этди. 

  • 86'

    Ухххххх. Умиджон Эргашев майдон эгаларининг кетма-кет зарбаларини қайтаришга муваффақ бўлди. 

  • 81'

    "Насаф" футболчилари шошилишни бошлади. Уларга бугунги мағлубият қимматга тушади. 

  • 78'

    Қарши клубида навбатдаги ўзгариш. Ғолиб Ғайбуллаев ўз ўрнини Шерзод Насруллаевга бўшатиб берди. 

  • 75'

    Ухххх. Ойбек Бозоровнинг зарбаси салгина ноаниқ кетди. 

  • 71'

    "Турон"да ҳам ўзгариш. Шоҳмалик Комилов ўрнига Нодирбек Абдураззоқов баҳсни якунлаб қўяди. 

  • 70'

    Меҳмонларда ўзгариш. Лима Круз ва Жаба Жигаури ўрнига Баҳром Абдураҳимов ва Азизбек Амонов майдонга тушишди.

  • 67'

    Акмал Мозговой майдон марказида тўпни йўқотди. 

  • 65'

    Мезбонлар Рўзиқул Бердиев жамоасига яхшигина қаршилик кўрсатмоқда. 

  • 63'

    Тўп билан "Насаф" футболчилари. 

  • 60'

    Алибек Давроновга сариқ карточка кўрсатилди. 

  • 57'

    ГООООООООООЛ эмас! Андрес Чавезнинг урган голи офсайд сабаб инобатга олинмади. 

  • 54'

    "Турон" футболчиси Абдуғани Камоловнинг зарбаси ўта ноаниқ!

  • 52'

    Майдон эгалари иккинчи таймда ҳужумга ўтишда қийналмоқда. 

  • 49'

    Ғолиб Ғайбуллаев қарши ҳужумга ўтиб кетаётган Файзуллобек Жуманқўзиевга нисбатан қўполлик ишлатди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 46'

    "Насаф" сафида иккинчи ўзгариш. Марко Станоевич ўрнига Андрес Чавез майдонга туширилди. 

  • 45+1'

    Учрашувнинг илк бўлими якунига етди. Ҳозирча яйпанликлар 1:0 ҳисобида олдинда бормоқда. 

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди. 

  • 45'

    Ухххх. "Турон" сал қолса иккинчи голни уриб кетиши мумкин эди... Бироқ Шоҳмалик Комиловнинг бош билан берган зарбасига бироз аниқлик етишмади. 

  • 42'

    Лима яйпанликлар жарима майдонида рақиб футболчисига нисбатан қўпол ҳаракат қилди.

  • 39'

    "Турон"нинг ҳужумлари кескинлиги билан "Насаф"никидан фарқ қилмоқда. 

  • 36'

    "Насаф"да тезкор ўзгариш. Шуҳрат Муҳаммадиев ўз ўрнини Зафармурод Абдираҳматовга бўшатиб берди. 

  • 34'

    Шоҳмалик Комиловнинг узатмасидан сўнг Абдурашидов бош билан гол ура олмади. 

  • 32'

    Майдонда шиддатли жанг бўлмоқда.

  • 29'

    "Турон" футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

  • 27'

    "Насаф" вакиллари тўп билан. 

  • 22'

    ГОООООООООООЛ! "Турон" ҳужумчиси Ҳумоюн Муртозаев бурчак зарбасидан сўнг ҳисобни очди - 1:0.

  • 21'

    Мезбонларнинг қарши ҳужумини қаршилик ҳимоячилар қайтаришга эришди. 

  • 18'

    Жамбулининг зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 13'

    "Турон" футболчилари тўп назоратига эгалик қилмоқда. 

  • 9'

    Шуҳрат Муҳаммадиевга сариқ карточка кўрсатилди. 

  • 4'

    Жигаурининг зарбасини рақиб посбони бартараф этди

  • 1'

    Ўйин старт олди. 

  • *'

    Жамоалар майдонга чиқиб келди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Bek 56
05/08/2023 22:21
Галаба муборак Турон.Насаф Андижонда майдон ёмон деган эди яхши майдонда ютказиб к,у'йибдику энди Сурхонга боради Сурхон уриб ташлайди